Линклар

logo-print

Бангладешда икки ҳафта аввал қулаган фабрика ичидан бир аёл олиб чиқилди. Қурбонлар сони 1000дан ошди


Бу воқеа инсоният тарихида, кийим-кечак фабрикасида рўй берган энг талафотли ҳодиса, дея аталмоқда.

Бу воқеа инсоният тарихида, кийим-кечак фабрикасида рўй берган энг талафотли ҳодиса, дея аталмоқда.

Бангладешда икки ҳафта аввал қулаган фабрика биноси вайроналаридан бир аёл қутқариб олинди. Маҳаллий телеканал қутқарувчилар аёлни олиб чиқаётгани тасвирланган видеони кўрсатди. Армия матбуот вакили икки ҳафта вайрона ичида бўлган аёл ҳарбий госпиталга олиб кетилганини билдирди.

Айни пайтда Бангладеш расмийлари кийим-кечак фабрикаси вайроналари ичидан олиб чиқилган жасадлар сони 1000дан ошганини маълум қилди. Расмийлар бу ҳақда жума куни эълон қилди.

Айни пайтда, 24 апрел куни фабрика қулаган жойда жасадларни қидириш давом этмоқда. Бу воқеа инсоният тарихида, кийим-кечак фабрикасида рўй берган энг талафотли ҳодиса ҳамда саноат иншоотида рўй берган энг мудҳиш воқеалардан бири, дея аталмоқда.

Пойтахт Дакка четидаги фабрика биноси қулаганидан кейин вайроналар ичидан 2500 киши қутқариб олинган эди, лекин вайрона остида қанча одам қолган бўлиши мумкинлиги ноаниқ қолмоқда.

Ишчилар хавфсизлигини таъминламаганлик айби билан шу пайтгача 10дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Бангладеш кийим-кечак саноати дунёнинг кўплаб йирик чакана савдо ширкатларига маҳуслот етказиб беради.
XS
SM
MD
LG