Линклар

logo-print

Калининградда одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл қўлга туширилди


Россиянинг Калининград вилоятида одам савдосида гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди.

Калининград вилояти ички ишлар бошқармасига кўра, исми ошкор қилинмаётган Ўзбекистон фуқароси одам савдоси, ўзбекистонлик аёлларни ёллаб, фохишалик қилиш учун Россияга жўнатганликда айбланмоқда. Асли тошкентлик бўлган бу аёлга нисбатан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноий иш қўзғатиб, уни халқаро қидирувга берган.

Айтилишича, у Калининград шаҳридаги квартиралардан бирида қўлга туширилган.

Ўзбекистонлик аёллар кейинги йилларда одам савдоси ва фохишаликда айбланиб, хориж мамлакатларида ҳибсга олиниши ҳолатлари тез-тез учраб туради.
XS
SM
MD
LG