Линклар

БМТ эълон қилган ҳисоботда айтилишича, мобил алоқадан фойдаланиш кўламининг ўсиш суръати ҳозирги даражада сақланиб қолса, 2013 йил охирига қадар дунёдаги мобил алоқа абонентлари сони Ер курраси аҳолиси сонидан ошади.

БМТ қошидаги Халқаро телекоммуникация иттифоқи маълумотларига кўра. Бугунги кунда дунё бўйлаб абонентлик рақамлари сони 6,8 миллиардга етган. Дунё аҳолиси эса ҳозирда тахминан 7,1 миллиард кишини ташкил қилади.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, 2005 йилда мобил алоқа абонентлари сони 2,2 миллиардни ташкил қилган, дунё аҳолиси эса 6,5 миллиард бўлган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, жон бошига абонентлик рақамлари сони собиқ иттифоқ республикаларида энг юқоридир. Бу минтақада ҳар бир кишига 1,7 абонентлик рақами тўғри келади.

Айни пайтда, абнентлик рақамларининг 46 фоизигина смартфонларда Интернетга кириш учун ишлатилади.

Симли ва мобил Интернетдан эса, БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё аҳолиснинг 40 фоизи фойдаланмоқда.
XS
SM
MD
LG