Линклар

Кэмерон билан Путин Сурия бўҳронини муҳокама қилмоқда

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар учун Сочига келди.

Икки етакчи музокараларида Сурия можаросининг асосий масала бўлиши кутилмоқда. Кэмерон Қора денгиз соҳилидаги Сочи курорт шаҳрига жума куни учиб келди.

Британия Сурия исёнчиларини қўллаб келади ва Европа Иттифоқининг мухолифат кучларига қурол етказиш эмбаргоси бекор қилинишини ёқлайди. Россия эса Сурия режимининг асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга Кэмерон Сурия можароси иштирокчиларини бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун халқаро конференцияда қатнашишга чақирувчи Россия ва АҚШ томонидан илгари сурилаётган ташаббусни қўллаб-қувватлади. Сурияда икки йилдан бери давом этаётган қуролли можарода 70 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлгани тахмин қилинади.

Айни пайтда Суриядаги асосий мухолиф куч ҳисобланган Миллий коалиция вакиллари президент Башар ал-Ассад иштирокидаги музокараларда қатнашмасликларини билдирди.
XS
SM
MD
LG