Линклар

Ўзбекистонда 4 йил ичида 2 минг километр йўл қайта қурилади


Ўзбекистондаги қамчиқ довони.

Ўзбекистондаги қамчиқ довони.

2013 йилда Ўзбекистонда автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлаш учун 1 триллион 266 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Бу ҳақда Тошкентда 10 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Молия вазирлигининг йўл жамғармаси расмийлари маълумот берди.

Ўзбекистонда қабул қилинган автомобил йўлларини ривожлантириш дастурига биноан 2011-2015 йиллар давомида 2306 километр йўлни қайта қуриш режалаштирилган. Мазкур лойиҳага халқаро молия институтлари ва қурилиш ширкатларининг 1390,5 миллион доллар маблағини жалб қилиш назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG