Линклар

logo-print
Бугун Қозоғистон ва Туркманистонни боғлайдиган янги темир йўлнинг расмий очилиш маросими ўтказилади.

Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Туркман президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан Остонада ўтган учрашувидан сўнг маълум қилди. Янги темир йўлни расман очиш маросими тантанали тарзда Қозоғистон жанубидаги Актау шаҳрида ўтказилади.

Туркманистон президенти Қозоғистонга жума куни расмий сафар билан борган эди. Президентлар учрашувида икки давлатнинг ўзаро иқтисодий ҳамкорлиги муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG