Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:14

Ўзбек қочқинларининг бугунги куни


Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бараш қишлоғи (Андижондан 40 километр узоқликда)да жойлашган биринчи ўзбек қочқинлари лагерини қирғиз ҳарбийси назорат қилмоқда. 2005 йилнинг 19 майида олинган сурат.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бараш қишлоғи (Андижондан 40 километр узоқликда)да жойлашган биринчи ўзбек қочқинлари лагерини қирғиз ҳарбийси назорат қилмоқда. 2005 йилнинг 19 майида олинган сурат.

Бу йил қонли Андижон воқеаси содир этилганига 8 йил тўлди. Орадан 8 йил ўтганига қарамай Андижон воқеаси ортидан таъқибга учраган ўнлаб одамлар шу кунларда ҳам Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлмоқда. Бугунги кунда Бишкекда ўзбекистонлик 50 дан ортиқ ўзбек қочқини истиқомат қилмоқда.

2005 йилда Андижон исёни фожеали тарзда бостирилганидан сўнг минглаб ўзбеклар бошқа мамлакатларга бошпана излаб қочишга мажбур бўлди. Уларнинг 500 дан ортиқроғи Қирғизистонга қочқин қатори келган ва бир неча ойдан сўнг учинчи давлатларга кўчирилган эди.

Шундан сўнг ҳам Ўзбекистондан Қирғизистонга бошпана излаб келган қочқинлар сони камайгани йўқ. 2006-2008 йиллар давомида камида 200 нафар ўзбек қочқини Қирғизистондан учинчи давлатларга кўчирилди.

Айни пайтда Қирғизистонда яшаётган сиёсий қочқин Фарходхон Мухторов бугунги кунда биргина Бишкек шаҳрида Ўзбекистондан бошпана излаб келган элликдан ортиқ одам борлигини айтди.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва қочқин Фарходхон Мухторов билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Фарходхон Мухторов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:33 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG