Линклар

Ўзбекистон қамоғидан диний айбловлар билан қамалган махбуснинг ўлиги чиққан. Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Аҳмедованинг Би-Би-Сига маълум қилишича, Зарафшондаги қамоқхонада оламдан ўтган 43 яшар Дилшод Исҳоқов жасади қариндошларига берилган ва милиция ходимлари марҳум яқинларига жасадни тезда кўмишни тайинлаганлар.

Аҳмедовага кўра, жасадда қийноқ белгилари бор ва марҳум қамоқда мунтазам қийноққа тутилган бўлиши мумкин.

2000 йиллар бошида Дилшод Исҳоқов Ҳизб ут-Таҳрир диний фирқасига аъзолик ва конституцион тузумга тажовуз қилишга уринишда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.
XS
SM
MD
LG