Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:04

Покистонда сайловлар куни портлашлардан ўн одам нобуд бўлди


Покистонда парламент сайлови ўтказилаётган кунда иккита портлаш рўй берди.

Пешавор ва Карачи шаҳарларида содир этилган портлашдан камида 10 одам нобуд бўлди. Яраланганлар сони 40дан ошади.

Сайлов арафасида Толибон ҳаракати аҳолини овоз беришда қатнашмасликка даъват этган, акс холда ҳужумлар билан пўпса қилганди.

Толибоннинг таҳдидларига қарамай бугун Покистоннинг кўпгина шаҳарларида одамлар сайловда қатнашди.

Покистон ҳукумати сайлов куни террорчиларнинг ўтишини олдини олиш мақсадида Эрон ва Афғонистон билан чегараларни ёпиб қўйган.

Расмийларга кўра, чегаралар уч кун ёпиқ туради.
XS
SM
MD
LG