Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:05

Истанбулда Андижон қатлиомининг 8 йиллигига бағишлаб анжуман ўтказиляпти


Туркиянинг Истанбул шаҳрида Андижон қатлиомининг 8 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган анжуманда дунёнинг турли мамлакатларида бошпана топган ўзбек фаоллари, журналистлар ва ноҳукумат ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда.

Анжуман доирасида Истанбул шаҳридаги Üsküdar Bağlarbaşı анжуманлар саройида Андижон қатлиомига бағишланган фотокўргазма ҳам очилди.

Саккиз йил аввал ҳаёт қийинчиликларидан норози оламон Андижондаги Бобур майдонга чиққан эди. Ўшанда гувоҳларга кўра, ҳукумат кучлари ўқидан юзлаб одам нобуд бўлган эди.

Ўзбекистон ҳукумати эса ўша куни қуролли шахслар қамоқхонага ҳужум қилишгани, одамларни гаровга олгани ва қотилликка қўл уришганини айтиб қилиб келади.

Расмий рақамларга кўра, ўша куни 180дан зиёд одам ҳалок бўлган.

Халқаро жамоатчилик саккиз йилдан бери Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон хунрезлиги бўйича текширув ўтказилишини талаб қилиб келади.

Тошкент ҳукумати эса Андижонда аслида нима бўлганини ўрганиш учун мустақил халқаро комиссияга рухсат бермган.

Истанбул шаҳрида рўйҳатга олинган “Ўзбеклар бирлиги” ташкилоти вакили Адем Челик анжуманни ўтказишдан мақсад саккиз йил аввалги қатлиом унут бўлиб кетилишига йўл қўймаслик ва дунё жамоатчилиги эътиборини бунга қартиш эканини айтди.
XS
SM
MD
LG