Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:39

Коннектикут штатидаги Sandy Hook мактаби бузилиши мумкин


АҚШнинг Коннектикут штатидаги махсус комиссия ўтган йил декабр ойида 20 ўқувчи ва олти ўқитувчи отиб ўлдирилган Нютаун шаҳридаги бошланғич мактабни бузишни тавсия қилмоқда.

Эндиликда маҳаллий мактаблар кенгаши бу борада ўз сўзини айтиши керак. Кейин мазкур масала шаҳарда референдумга қўйилади.

Sandy Hook мактаби декабр ойидаги ҳужумдан бери ёпиқ қолмоқда. Мактаб ўқувчилари бошқа билим даргоҳларига кўчирилган.

Агар мактаб бузилса шаҳар маъмурияти икки йил ичида уни ўрнида янгисини барпо этиш ҳаракатида.

14 декабр куни 20 ёшли ўспирин мазкур мактабда 26 одамни отиб ўлдирган ва кейин ўз жонига қасд қилганди.
XS
SM
MD
LG