Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

Тамерлан Царнаев Виржиния штатидаги қабристонга дафн этилган


Бостондаги портлашларда гумонланганлардан бири Тамерлан Царнаев Виржиния штати Досуэлл шаҳридаги мусулмонлар қабристонига дафн этилган.

Бу ҳақда портлашлар бўйича суриштирув олиб бораётган тергов гуруҳига яқин манбаа CNN каналига маълум қилган.

Аввалроқ, полиция Тамерлан Царнаев АҚШда дафн қилинганини айтган, лекин унинг қаерга кўмилганини ошкор қилмаганди. Бостонликлар Царнаевнинг Массачусетс штатига кўмилишига қарши чиқишганди.

Чечен миллатига мансуб 26 яшар Тамерлан Царнаев 19 апрел куни полиция ходимлари билан содир бўлган отишмада ҳалок бўлган.

Қўлга олиш пайтида оғир яраланган Тамерланинг укаси Жоҳар Царнаев ҳозир Бостон шаҳри қамоқхонасининг тиббий марказида судни кутмоқда.

Агар айбдор деб топилса, Жоҳар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 15 апрел куни Бостон шаҳрида амалга оширилган портлашларда уч киши ўлган, 260 дан ортиқ одам яраланган.
XS
SM
MD
LG