Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:13

Қоҳирада Муборак устидан маҳкама қайта бошланмоқда


Мисрда мамлакат собиқ раҳбари Ҳусни Муборак устидан маҳкама иши қайтадан бошланмоқда.

85 ёшли собиқ президент бугун Қоҳирадаги суд залига олиб келинди.

Бир йил аввал Мисрдаги маҳкама Муборакни 2011 йилги оммавий ғалаёнлар пайтида намойишчиларни отишга буйруқ беришда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

Аммо, Миср Олий суди биринчи маҳкамада айрим нуқсонларга йўл қўйилганини аниқлаб, Муборак иши бўйича қайтадан маҳкама эшитувлари ўтказишга қарор қилган.

2011 йилнинг феврал ойида 18 кун давом этган намойишлар пайти Миср хавфсизлик кучлари томонидан 840 одам ўлдирилган эди.

Ҳусни Муборакнинг ўғиллари Алаа ва Гамал устидан ҳам коррупция айбловлари бўйича айри маҳкамалар ўтказилиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG