Линклар

Шу йилнинг 20 майидан 25 майигача Наманган вилоятида мумтоз шоир Бобораҳим Машрабнинг 373 йиллигига бағишланган “Машрабхонлик” ҳафталиги ўтказилади. Бу ҳақда Узинформ агентлиги вилоят ҳокимияти матбуот хизматига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов томонидан имзоланган ҳужжатда Намангандаги барча ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотларда адабий кечалар, ижодкорлар билан учрашувлар ўтказиш белгиланган.

Шунингдек, тадбир арафасида Машраб боғи ва шоирнинг пири бўлмиш Мулла Бозор Охунд мақбарасида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Замондошлари томонидан валий ўлароқ эътироф этилган Бобораҳим Машраб 1640 йили Наманганда туғилган, 1711 йили Балх ҳокими Маҳмуд Қатағон амрига кўра шаккокликда айбланиб, осиб ўлдирилган. Сўфий шоирдан қолган девон ўзбек эли орасида маълум ва машҳур.
XS
SM
MD
LG