Линклар

logo-print

Эронда президентликка номзодларни рўйхатга олиш якунланди


Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ҳам президентликка номзод ўлароқ рўйхатдан ўтди.

Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ҳам президентликка номзод ўлароқ рўйхатдан ўтди.

Эрон собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ҳамда Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралардаги Эрон делегацияси раҳбари Саид Жалилий шу йилнинг 14 июн куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига номзод ўлароқ рўйхатдан ўтдилар.


Президентликка номзодлар рўйхатида жами 360 га яқин одам бор.


Шанба сайлов кампаниясида иштирок этиш учун ариза топшириш мумкин бўлган сўнгги кун бўлди.


Президентлик лавозими учун кураш олиб борадиган шахсларнинг якуний рўйхатини мамлакатдаги асосий лавозимларга номзодларни тасдиқловчи махсус орган - Конституция қўриқчилари кенгаши 10 кун ичида белгилаши керак.

Би-би-сининг қайд этишича, 2009 йилдаги мухолифат чиқишлари бостирилишини танқид қилган Рафсанжонийнинг сайловда иштирок этиши Эронда қаттиққўл сиёсат тарафдори бўлган ва олий раҳбар Али Хоманаийга яқин бўлган кишилар учун жиддий тўсиққа айланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG