Линклар

logo-print

Покистон: Навоз Шарифнинг янги ҳукумат тузиши кутилмоқда


Мусулмонлар Лигаси партияси раҳбари Навоз Шариф.

Мусулмонлар Лигаси партияси раҳбари Навоз Шариф.

11 май куни Покистонда ўтказилган сайловда ғолиб чиққани айтилаётган мухолифатдаги Мусулмонлар Лигаси партияси раҳбари Навоз Шарифнинг янги ҳукуматини тузиши кутилмоқда.

Сайлов комиссияси маълумотига кўра, шанба кунги сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 86 миллион фуқаронинг тахминан 60 фоизи иштирок этган.

Сайловни барбод қилиш мақсадида толиблар амалга оширган ҳужумларда қарийб 20 киши нобуд бўлгани, ўнлаб одам яралангани хабар қилинди.

Ҳужумларга қарамай, Покистон тарихида фуқаролар бошқарган ҳукумат илк бор муддатини тўлиқ ўтаб, ҳокимиятни фуқаролар сайлаган янги маъмуриятга топширмоқда.

Икки марта Покистон Бош вазири лавозимида фаолият юритган Навоз Шариф барча сиёсий партияларни ҳамкорликка чақирди.
XS
SM
MD
LG