Линклар

logo-print

Солиҳий: Эрон кимёвий қуроллар қўлланилишини қоралайди


Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири кимёвий ва бошқа барча оммавий қирғин қуроллари қўлланилишини қоралади.

Германияда чиқадиган "Der Spiegel" журналининг якшанба кунги сонида чоп этилган интервюсида Али Акбар Солиҳий шундай баёнот берди.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимининг яқин иттифоқчиси бўлган Эроннинг Ташқи ишлар вазири Солиҳий ўз мамлакати ўтган асрнинг 80-йилларида Эрон-Ироқ урушида оммавий қирғин қуролларидан жабр кўрганини таъкидлаган.

Жума куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллаганини тасдиқловчи “ишончли далиллар борлиги”ни таъкидлаган.

Солиҳий Сурия бўйича май ойида ўтказилиши режаланган халқаро анжуманда Эрон ҳам қатнашишга тайёр эканини билдирган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Теҳрон Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида музокаралар бошлаш тарафдори эканини қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG