Линклар

Исроил ва Россия раҳбарлари Сурия масаласини муҳокама қилмоқчи


Россия Президенти Владимир Путин (ч) ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, Қуддус ш., 2012 йил 25 июн.

Россия Президенти Владимир Путин (ч) ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу, Қуддус ш., 2012 йил 25 июн.

Исроил хавфсизлик хизматининг юқори лавозимли расмийси Бош вазир Бенямин Нетаняҳу Россия Президенти Владимир Путин билан Сурия масаласини муҳокама қилиш учун яқин фурсатда Россияга сафар қилишини тасдиқлади.

Исроил хавфсизлик кенгаши аъзоси, Энергетика ва сув ресурслари вазири Силван Шалом якшанба куни давлат радиосига Исроил Россиянинг Сурия ҳукуматига учқичларга қарши қўлланиладиган “С-300” русумидаги ракеталар сотишини тўхтатиш ниятида эканини таъкидлаган.

Шалом фикрича, агар амалга ошса, бу минтақада кучлар мувозанатини ўзгартириб “Сурияда режим ўзгаришига ҳаракат қилаётган” давлатлар уринишини мураккаблаштириши мумкин.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Исроил раҳбарлари ўртасидаги учрашув келаси ҳафтада бўлишини айтган.
XS
SM
MD
LG