Линклар

logo-print

ЖССТ расмийси хавфли вирус одамдан одамга юқишини билдирди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Кейжи Фукуда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Кейжи Фукуда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори лавозимли расмийси SARS, яъни, "ўткир респиратор синдроми" каби янги хавфли вирус одамдан одамга юқишини тасдиқловчи кўпроқ далиллар қўлга киритилаётганини билдирди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Кейжи Фукуда 12 май куни Саудия Арабистонни пойтахти Риёдда шундай баёнот берди.

Хабарларга кўра, Саудия Арабистони ва Европада шу кунгача хавфли вирусдан 18 киши нобуд бўлган.

Якшанба куни Франция расмийлари хавфли вирус юққан иккинчи одам аниқланганини тасдиқлади.

Унга вирус касалхона палатасида бирга ётган бошқа бемордан юққан.

65 ёшдаги биринчи бемор Дубайдан Францияга қайтиб келганидан кейин ҳаста бўлган.

Ҳозир дунё бўйича 35 кишига хавфли вирус юққани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG