Линклар

13 май куни Ўзбекистонда uMail.uz электрон почта хизмати ишга туширилиши режаланган.

Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва амалга ошириш маркази - UZINFOCOM янги хизмат фаолият бошлаши билан матнлар ва таржимада нуқсонлар кўзга ташланса, кун давомида бартараф этилиши режаланганини билдирди.

Марказ маълумотига кўра, uMail.uz электрон почта хизматидан фойдаланмоқчи бўлганлар ID.uz тизимида рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Янги электрон почта хизмати ишга туширилиши арафасида жума куни UZINFOCOM марказида ички тақдимот маросими ўтказилган.

uMail.uz электрон почта хизматини оммалаштириш учун уни 15-16 май кунлари ўтказиладиган BESTSOFT 2013 кўргазмасида тарғиб қилиш режаланган.
XS
SM
MD
LG