Линклар

logo-print

“Миллий тикланиш” партиясида раис алмашди


“Миллий тикланиш” партиясининг янги раиси Сарвар Отамуродов.

“Миллий тикланиш” партиясининг янги раиси Сарвар Отамуродов.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясида раис алмашди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати маълум қилади.

Маълумотларга кўра, “Миллий тикланиш” партияси Марказий Кенгашининг 2 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Х пленумида Ахтам Турсунов ўз аризасига кўра партия ижроия қўмитаси раиси вазифасидан озод қилинган. Янги раис ўлароқ тошкентлик 40 ёшли Сарвар Отамуродов сайланган.

“Миллий тикланиш” Ўзбекистон парламентига кирган 5 партиядан бири бўлиб, расмий рўйхатдан ўтган бошқа партиялар каби президент Ислом Каримов сиёсатини қўллаб келади.
XS
SM
MD
LG