Линклар

logo-print

Грузия собиқ ташқи ишлар вазири президентликка номзодини қўймоқчи


Грузиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишвили.

Грузиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишвили.

Грузиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишвили шу йилнинг октябр ойида ўтказилажак президентлик сайловларида мустақил номзод ўлароқ иштирок этиш ниятини билдирди.

Якшанба куни Поти шаҳрида журналистлар билан учрашган Зурабишвили: “Грузия шундай бир даврга кирмоқдаки, унда президент бирор сиёсий гуруҳга мансуб бўлмай, балки фақат халққа бўйсуниб, мустақил ва эркин фаолият юритиши лозим”, деди.

Аввалроқ “Грузия орзуси” ҳукмрон коалицияси президентликка номзод ўлароқ амалдаги бош вазир ўринбосари, таълим ва фан вазири Георгий Маргвелашвилини кўрсатишини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG