Линклар

logo-print

Навоз Шариф ҳукумат тузишга ҳаракат бошлади


Покистон парламентидаги кўпчилик ўринни Навоз Шарифнинг Мусулмон лигаси партияси эгаллаши кутилмоқда

Покистон парламентидаги кўпчилик ўринни Навоз Шарифнинг Мусулмон лигаси партияси эгаллаши кутилмоқда

Покистон Мусулмон лигаси етакчиси Навоз Шариф парламент сайловларида мазкур партия кўпчилик овозни олгани маълум бўлгач, янги ҳукуматни тузиш бўйича ҳаракатларини бошлади.

Шанба куни ўтказилган сайловнинг дастлабки натижаларига қараганда, Навоз Шарифнинг партияси 342 ўринли парламентда кўпчилик ўринни эгаллаш эҳтимоли пайдо бўлди.

Таҳлилчилар Шарифнинг мустақил депутатлар билан коалиция тузиши мумкинлигини айтмоқда.

Навоз Шарифнинг бош вазирликнинг учинчи муддатига келиши кутилмоқда. У 1999 йилги ҳарбий тўнтариш давомида бош вазир лавозимидан олинган ва қамалган эди.

АҚШ президенти Барак Обама, шунингдек, Ҳиндистон ва Афғонистон лидерлари Покистонда ўтказилган парламент сайловларини олқишладилар.
XS
SM
MD
LG