Линклар

Грузия ИИВ муовини ҳибсга олинди


Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили (суратда) президентлик муддати тугаётган Михаил Саакашвилигтгш ашаддий танқидчиси сифатида танилган.

Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили (суратда) президентлик муддати тугаётган Михаил Саакашвилигтгш ашаддий танқидчиси сифатида танилган.

Грузия ички ишлар вазири ўринбосари Гела Хведелидзе журналистни шантаж қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Ички ишлар вазири Ираклий Гарибашвилининг якшанба кунги баёнотига кўра, унинг ўринбосари таниқли журналист Георгий Паресашвилининг жинсий ҳаёти акс этган видеони Интернетга жойлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Гарибашвили, шунингдек, видео аввалги ҳукуматнинг Конституцион хавфсизлик департаменти томонидан ғайриқонуний равишда суратга олинган, деди.
Айни пайтда, Грузия президенти маъмурияти бошлиғи Андро Барнов журналистларга собиқ ҳукуматнинг мазкур видеога алоқаси йўқ, деб баёнот берди.

У ички ишлар вазирлигидан воқеа юзасидан “ошкора ва адолатли тергов” ўтказишни талаб қилди.

Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили ҳамда президентлик муддати тугаётган Михаил Саакашвили ўртасида унинг Бирлашган миллий ҳаракат партияси ўтган йилнинг октябрида парламент сайловида ютқазиб қўйганидан бери тез-тез сиёсий можаролар юз бериб келмоқда.
XS
SM
MD
LG