Линклар

logo-print

Балужистонда портлашдан 6 киши ҳалок бўлди


Воқеа жойидан 12 май куни олинган сурат

Воқеа жойидан 12 май куни олинган сурат

Покистон расмийларига кўра, бу мамлакат жануби-ғарбидаги Балужистон вилояти полицияси бошлиғи худкуш шахс машинасига ўрнатилган бомба портлашидан омон қолди.

Хабарларга қараганда, вилоят маркази Кветта шаҳрида якшанба куни амалга оширилган портлашдан 6 киши ҳалок бўлди, 60 дан зиёди яраланди.

Айтилишича, полиция бошлиғи генерал Муштақ Шухера ўз уйига кирган заҳоти ташқарида бомба портлаган ва унга шикаст етмаган.

Ҳалок бўлганлардан икки нафари полициячи, уч нафари аскар ва яна бири ўткинчи бўлган.

Хабарларга қараганда, портлаш овози шаҳарнинг чекка мавзеларида ҳам эшитилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG