Линклар

HRW: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳалокатли мамлакат бўлиб қолмоқда


Қирғиндан қочган андижонликлар қўшни Ғарб давлатларига кетиш олдидан Қирғизистонда жон сақлаган эди. (2005 йил, 19 майда олинган сурат)

Қирғиндан қочган андижонликлар қўшни Ғарб давлатларига кетиш олдидан Қирғизистонда жон сақлаган эди. (2005 йил, 19 майда олинган сурат)

“Андижон қирғини”, деган ном билан кенг танилган воқеалардан 8 йил ўтиб ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳалокатли мамлакат бўлиб қолмоқда”, дейилади Халқаро Human Rights Watch ташкилотининг 2005 йил, 13 май воқеаларининг 8 йиллиги муносабати билан эълон қилган баёнотида.

Бош қароргоҳи Вашингтонда жойлашган ташкилот ўз баёнотида “ҳеч ким жавобгарликка тортилмаганини, авторитар президент Каримов эса, халқаро мустақил тергов ўтказиш тўғрисидаги чақириқларни рад этаётгани” айтилган.

Human Rights Watchга кўра, 2005 йилдан бери Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини аёвсиз топтовчи давлат сифатидаги “шуҳрати” янада ортиб кетди.

2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеалар чоғида, расмий маълумотларга кўра, 180 киши ҳалок бўлган. Мустақил манбалар эса фожеа қурбонлари сони бундан бир неча бор кўп бўлганини таъкидлайдилар.
XS
SM
MD
LG