Линклар

logo-print

Сурия мухолифати портлашлар учун режимни айблади


Суратда:Мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши президенти вазифасини бажарувчи Жорж Сабра.

Суратда:Мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши президенти вазифасини бажарувчи Жорж Сабра.

Мухолифатдаги Сурия миллий кенгаши президенти вазифасини бажарувчи Жорж Сабра Туркиянинг Райҳонли шаҳрида шанба куни содир этилган икки портлаш ортида Сурия режими турибди, деб баёнот берди.

Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида гапирар экан, у жумладан бундай деди:

- Икки кун олдин Райҳонлида ва бошқа жойларда, нафақат Туркия, балки Ливан ва бошқа жойларда юз берган воқеаларда Сурия режими қўли борлигини ҳамма кўриб турибди. Бу аниқ ва у Сурия режими табиатининг бир қисмидир. Минтақадаги барча мамлакатлар, минтақадаги барча халқлар бу фактни аниқ билади.

Шанба куни Туркия-Сурия чегараси яқинидаги Райҳонли шаҳрида содир бўлган икки портлаш натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 46 киши ҳалок бўлган, юзга яқин одам яраланган.
XS
SM
MD
LG