Линклар

logo-print
12 май куни Twitter сайтида @GulnoraKarimova Андижон қирғини бўйича саволларига жавоб олишни истаган HRW вакили Эндрю Штролайнни уятсиз сўзлар билан “сийлади”.

Якшанба куни HRW вакили Эндрю Штролайн @GulnaraKarimovaдан 5 ой аввал жўнатилган саволлари, жумладан, Андижон қирғини бўйича ваъда қилинган жавобни кутаётганини Twitterда Каримовага яна бир бор эслатди.

Штролайн Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг “юзи” сифатида бу саволларга жавоб бериши шарт, деб ҳисоблайди.

- Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси сифатида Женевадаги йиғилишларда ўз мамлакатининг юзи сифатида иштирок этади. Бу унинг расмий вазифаларининг бир қисми. У баёнотлар бериш, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Шундай экан Андижон қирғинига 8 йил тўлган ушбу сана муносабати билан ҳам фикрини билдириши керак, дейди Озодлик билан суҳбатда Эндрю Штролайн.

Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримованики экани ишониладиган @GulnaraKarimova Андижон қирғини бўйича йўлланган саволларга жавобан эътиборни Яқин Шарқдаги вазиятга қаратишни сўради.

“Миср, Ливия, Сурия каби давлатларда одамлар ёрдам сўраб ёлвормоқда.. улар ўғирланаяпти, ўлдирилаяпти”, дея ёзди @GulnaraKarimova.

Штролайн Озодлик билан суҳбатда Human Rights Watch ташкилоти инсон ҳуқуқлари бўйича барча давлатлардаги вазиятни кузатаётганини айтар экан, @GulnaraKarimova Яқин Шарққа эътиборни қаратиш орқали Андижон қирғини бўйича саволларга жавоб беришдан “қочган”ини таъкидлайди.

@GulnaraKarimova 12 май кунги твит мулоқот давомида Эндрю Штролайнга берган жавобларида ҳақоратомуз ва уятли сўзлар ҳам қўллади.

Жумладан, @GulnaraKarimova shit on it (б..имни қўйдим) ёки paranoid (параноик) сўзларини қўллади.



Кейинги пайтда @GulnaraKarimovaнинг Twitterда уят сўзлар билан сўкиниш ҳолатлари тез-тез кузатилаяпти.

1 май куни ҳам @olik_turkнинг Андижон воқеалари ва Ўзбекистонда велосипедлар тақиқланишига оид берган саволига жавобан @GulnaraKarimova “Балки етар п..ть қилиш” дея сўкингани хабар қилинган эди.

Ўтган йилнинг 12 декабр куни @GulnaraKarimova ўртасида Twitter сайтида бошланган баҳсдан сўнг Штролайн Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича бир қанча саволларини Каримовага мактуб тарзида йўллади.

Штролайн йўллаган мактубда, жумладан, Ўзбекистондаги ИИВ ҳибсхоналарида қўлланиладиган мунтазам қийноқлар ва пахта далаларида болалар меҳнатидан мажбурий фойдаланишга оид халқаро ташкилотлар тўплаган маълумотлар келтирилган.

Гулнора Каримова кейинги пайтда ўзини турли соҳада, турфа кўринишда “кўз-кўз” қилаяпти.

Каримова хонимнинг бу каби фаоллашиб кетиши ортида унинг ҳукумат лавозимини эгаллаш истаги ётганини тахмин қилган кузатувчилар, Фонд Форумнинг мамлакат парламентига кириш ҳаракатида эканини таъкидламоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG