Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама ва Британия Бош вазири Девид Камерон Сурия президенти Башар Ассадга нисбатан босим ўтказишни давом этишда биргаликда ишлашга келишиб олди.

Икки раҳбар бу ҳақда душанба куни Оқ Уйда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Журналистлар олдида чиқиш қилган Камерон келаси йилда унинг мамлакати Сурия исёнчиларига юборилаётган ноҳарбий ёрдамни икки карра кўпайтиришини айтди.

Шу билан бирга, Обама ва Камерон Россиянинг Сурия бўйича тинчлик конференциясини ўтказишдаги ҳамкорлигини олқишлади.

АҚШ ва Британия раҳбарлари Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш жараёни, АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида эркин савдо шартномаси ҳамда келаси ойда ўтадиган “Катта саккизлик” йиғини борасида ҳам сўзлашишгани айтилмоқда.

Девид Камерон АҚШга ташрифи чоғида ўтган ойда бомба портлашлари уюштирилган Бостон шаҳрига ҳам бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG