Линклар

Афғонистон жанубида жангарилар тарафидан уюштирилган ҳужум оқибатида уч грузиялик ҳарбий ҳалок бўлди.

Бу ҳақда душанба куни Грузия Мудофаа вазири Иракли Аласания махсус уюштирилган матбуот йиғинида маълум қилди.

Вазирга кўра, душанба куни енгил қуролланган жангарилар портловчи моддалар ортилган юк машинаси ёрдамида Грузия ҳарбийларининг Ҳелманд вилоятида жойлашган базасига ҳужум қилишган.

Ҳужум қилганларнинг барчаси йўқ қилингани ва вазият ҳарбийлар назорати остида экани айтилмоқда.

Бу Грузиянинг Афғонистондаги ҳарбийларига уюштирилаётган иккинчи йирик ҳужумдир. 2010 йилнинг сентябр ойидаги қонли тўқнашувларда тўрт нафар грузиялик ҳарбий ҳалок бўлган эди.

Грузия Афғонистонда жами 22 ҳарбий йўқотган. Қарийб 1600 ҳарбийси билан Грузия Афғонистондаги ҳарибийлари сони бўйича НАТОга аъзо бўлмаган энг йирик мамлакатдир.
XS
SM
MD
LG