Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:44

Ўзбекистонда иқтисодий кўрсаткичлар пасайиши башорат қилинаяпти


Европа қайта қуриш ва тарққиёт банки 2013 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш даражаси 7,5 фоизга тушиб кетишини тахмин қилмоқда. 2012 йилда банк Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 8, 2 фоиз бўлганини эътироф этган эди. Бу эса жуда юқори кўрсаткичдир.

Европа қайта қуриш ва тарққиёт банки (ЕҚҚТБ) ҳисоботида айтилишича, давлат ҳаражатларининг кўпайтирилиши, газ экспорти йўналишларининг самарали тарзда қайта кўриб чиқилиши ҳамда пул-кредит сиёсати ўтган йили 8,2 фоиз иқтисодий ўсиш бўлишига кафолат яратган эди.

2013 йилда эса, ЕҚҚТБ Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръати 7,5 фоиз атрофида бўлиши кутилаётганини маълум қилди. Бу эса ЕҚҚТБ январ ойида эълон қилган кўрсаткичдан 0,5 фоизга кўпдир.

Банк томонидан тайёрланган “ЕҚҚТБ амалиётлари олиб бориладиган мамлакатларда ҳудудий иқтисодий истиқболлар” номли янги ҳисоботда 2014 йилга келиб Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш янада озайиши ва 7 фоизни ташкил этиши башорат қилинади.

Айни пайтда экспертлар Ўзбекистонда инфляциянинг ўртача кўрсаткичи 2013 йилда 11 фоизни ташкил қилишини айтмоқдалар. Бу эса ўзбекистонликларнинг турмуш даражасининг пастлашига сабаб бўлади.

Эксперт В. Зубенко
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:15 0:00
Бевосита линк

-Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш сурати инфляция даражасига нисбатан ортда қолаётгани бир нарсани англатади: яъни муомалага янги қоғоз пулларнинг чиқарилиши, миллий валюта қадрининиг кескин тушиб кетиши ва турмуш даражасининг пасайиши. Масалан, Ўзбекистонда бир фуқарога мўлжалланган истеъмол саватчаси нархи ҳар олти ойда камида 12 фоизга қимматлаяпти. Бу эса иқтисодий ўсишнинг инфляция даражасидан паст бўлаётганини исботловчи энг ёрқин мисолдир, -деди Ўзбекистон иқтисодини кузатиб борувчи украиналик эксперт Вячеслав Зубенко.

Европа қайта қуриш ва тарққиёт банки экспертлари фикрича, Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг пасайиши жаҳон иқтисодий кўрсаткичларининг сусайиши билан боғлиқдир.

Бошқачароқ айтганда, келажакда Россиядаги меҳнат муҳожирларидан Ўзбекистонга жўнатилаётган пул миқдорининг озайиши иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишига сабаб бўлади.

Шу кунгача эса Ўзбекистон меҳнат мухожирлари томонидан юборилаётган пул жўнатмалари бўйича юқори ўринларни эгаллаб келган. Масалан, ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга юборилган пул миқдори 6 миллиард 241 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу постсовет давлатлари ўртасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Россиянинг Челябинск шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Дилшод Абубакиров ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг пул жўнатмалари озайиб кетиши тўғрисидаги башоратларни асосли деб ҳисоблайди.

Дилшод Абубакиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00
Бевосита линк

- Бундан бир йил аввал Россияда ишлаш рухсатномаси 10 минг рубл, яъни 300-310 доллар атрофида эди. Ўша пайтда бу рухсатномани сотиб олишга муҳожирларнинг қурби етар ва яхши ҳақ тўланадиган ишларда ишласа бўлар эди. Ҳозир эса бу рухсатнома бир минг АҚШ доллари туради. Биринчидан, ўзбекистонлик барча меҳнат муҳожирлари бу рухсатномани сотиб олишга қодир эмас. Иккинчидан, рухсатнома квота асосида берилади. Квота эса Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сонидан анча оз. Шунинг учун ҳам ўзбекистонлик муҳожирлар жуда оз иш ҳақи тўланадиган ишларга ўтиб ишлашга мажбур бўлмоқда, -деди Дилшод Абубакиров.

Дунёнинг 64 давлати, Европа Иттифоқи ва Европа сармоя банки ЕҚҚТБнинг ҳиссадорлари ҳисобланади. Мазкур банк 1991 йилда Шарқий Европа ва собиқ СССР республикаларига кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган эди.
XS
SM
MD
LG