Линклар

logo-print

Россия мигрант болаларга истиқомат ҳуқуқи бермоқчи


Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг фарзандлари россиялик бўлиб кетиши мумкин.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг фарзандлари россиялик бўлиб кетиши мумкин.

Меҳнат муҳожирларининг Россия мактабларини битирган фарзандлари ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат билан биргаликда бу мамлакатда истиқомат ҳуқуқини олади.

Россияда истиқомат қилиш ҳуқуқини олиш учун мигрант фарзанди бу мамлакат мактабида камида уч йил ўқиган бўлиши лозим.

Бу ҳақда бугун Россия ҳукумати нашри “Российская газета” хабар қилди.
Экспертлар фикрича, меҳнат муҳожири фарзандининг ўз оиласи мансуб бўлган миллат анъаналардан Россияга хос анъаналарга “кўчиши” учун мактабда икки йил ўқиши етарлидир.

“Российская газета”га кўра, шу кунда меҳнат муҳожирларининг фарзандларининг 79 фоизи мактабга қатнайди.

Расмий маълумотларга қараганда, Россияда шу кунда 3,5 миллион атрофида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор.
XS
SM
MD
LG