Линклар

Курд исёнчи Туркияни тарк эта бошлади


Суратда: Курдистон ишчилар партиясининг Ироқдаги жангчиларидан бир гуруҳи.

Суратда: Курдистон ишчилар партиясининг Ироқдаги жангчиларидан бир гуруҳи.

Курд исёнчиларининг дастлабки контингенти Анқара билан эришилган келишув доирасида Туркияни тарк этиб, Ироқ Курдистонининг Ҳарур минтақасига етиб келди.

Курдистон ишчилар партиясининг қуролланган чоғроқ гуруҳи Ҳарурга сешанба куни эрталаб етиб келди ва бу ерда мазкур партиянинг Ироқдаги аъзолари томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Курд миллатчиларининг Курдистон ишчилар партияси Анқарага қарши 29 йил давомида кураш олиб борди ва бу кураш давомида 45 минг нафар атрофида киши ҳалок бўлди.

Жорий йил мартида Курдистон ишчилар партиясининг қамоқдаги етакчиси Абдуллоҳ Ўжалан ўз тарафдорларини ўт очишни тўхтатишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG