Линклар

logo-print

Бугун Путин Сочида Нетаняху билан учрашади


Суратда: Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху

Суратда: Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху

Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху бугун Сочида Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Учрашувда Россиянинг кўп йиллик иттифоқчиси Сурия ҳукуматига С-300 зенит-ракета комплексларини етказиб беришга доир режаси муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москванинг бу режасини барқарорликка путур етказувчи омил сифатида баҳолади.

Нетаняхунинг Россияга сафари Сурия бўҳронини Москва билан муҳокама қилиш йўлида амалга оширилаётган дипломатик уринишлар фонида кечмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг душанба кунги баёнотига кўра, Москва ва Вашингтон қўллови билан Сурия бўйича сўзлашувлар июнда ўтказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG