Линклар

logo-print

Сочида Путиннинг Нетаняху билан учрашуви бошланди


Беньямин Нетаняху ва Владимир Путин сўзлашувлари бошланиши арафасида

Беньямин Нетаняху ва Владимир Путин сўзлашувлари бошланиши арафасида

Россия президенти Владимир Путин Сочида Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху сўзлашувлар ўтказмоқда.

Путин сешанба куни, учрашув бошланиши арафасида сўзлашувлар чоғида асосий эътибор, “қисман Сурияга” қаратилажаги тўғрисида баёнот берди.

Учрашувда Россиянинг кўп йиллик иттифоқчиси Сурия ҳукуматига С-300 зенит-ракета комплексларини етказиб беришга доир режаси муҳокама қилиниши кутилаётган эди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москванинг бу режасини барқарорликка путур етказувчи омил сифатида баҳолади.

Нетаняхунинг Россияга сафари Сурия бўҳронини Москва билан муҳокама қилиш йўлида амалга оширилаётган дипломатик уринишлар фонида кечмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг душанба кунги баёнотига кўра, Москва ва Вашингтон қўллови билан Сурия бўйича сўзлашувлар июнда ўтказилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG