Линклар

“Россельхознадзор”нинг Екатеринбург бошқармаси 13 май куни тарқатган хабарга кўра, шаҳарнинг Кольцово аэропортида Тошкентдан учиб келган йўловчи қўлидаги юкдан 5 та тўтиқуш чиққан.

Айтилишича, йўловчининг Россия ҳудудига парранда олиб киришга расмий рухсатномаси бўлмаган. У тақдим этган ветеринар ҳужжатни Россия маъмурлари яроқсиз, деб топган.

“Россельхознадзор”нинг Екатеринбург бошқармаси матбуот хизмати Россияга қушларни тегишли рухсатномасиз олиб кириш тақиқланганини эслатган воқеа юзасидан тарқатилган хабарда.

Кольцово аэропортида йўловчидан тортиб олинган 5 та тўтиқуш ортига қайтган самолёт билан Ўзбекистонга жўнатиб юборилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG