Линклар

Россия АҚШ элчихонаси ходимини ҳибсда ушлади


Ўнгда: Россия Федерал хавфсизлик хизмати қўлга олингани хабар қилинган Райян Кристофер Фогл.

Ўнгда: Россия Федерал хавфсизлик хизмати қўлга олингани хабар қилинган Райян Кристофер Фогл.

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ходими Россия хавфсизлик хизматлари ходимларидан бирини АҚШ фойдасига ишлаш учун ёллашга уринганликда гумон қилиниб қисқа муддатга ушланиб қўйиб юборилди.

Сешанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизматига кўра, ўзини Райян Кристофер Фогл, деб таништирган шахс бир кеча ҳибсда ушланган ва сўнгра АҚШ элчихонасига топширилган.

ФСБга кўра, қўлга олинган киши ёнидан “махсус техник мосламалар, Россия фуқароларини ёллашга доир ёзма қўлланмалар ва йирик миқдорда нақд пул чиққан”.

Хавфсизлик хизмати баёнотида айтилишича, қўлга олинган шахс АҚШ элчихонаси сиёсий бўлимининг учинчи котиби, деган “ёпирмоқ” остида ишлаган.

АҚШ элчиси Майкл МакФол Россия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.
Мазкур хабар Вашингтон билан Москва Бостон портлашларидан сўнг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга доир ўзаро ният билдириб турган бир пайтда пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG