Линклар

АҚШнинг Ню Йорк штатида энага бўлиб ишлаган ўзбекистонлик аёл 5 ойлик қизалоқ соғлигига таҳдид қилганини бўйнига олди.

52 ёшли ўзбекистонлик энага Маъмура Носирова жорий йилнинг феврал ойида Ню Йоркнинг Статен-Айленд тумани прокуратураси тарафидан 5 ойлик қизчани урганликга айбланган эди.

Хабарларга кўра, Носирова асли бухоролик бўлган Мардахаевлар оиласида иккита боланинг энагаси бўлиб ишлаган.

Энага болаларга нисбатан қўполлик қилаётганини сезиб қолган Мадрахаевлар уйга яширин камералар ўрнатган.

Камералар Маъмура Носированинг 5 ойлик қизалоқ юзига бир неча бор тарсаки туширгани ва унга нисбатан қўпол муомала қилганини тасвирга олган.

Носирова 10 ойга қамоққа ҳукм этилиши ёки Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG