Линклар

logo-print

Россия жосусликда айбланган АҚШ фуқаросини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи


Россия АҚШнинг Марказий Разведка Агентлиги ходими экани гумонланаётган америкаликни мамлакатни тарк этишга буюрди.

Ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни ўзини Райан Кристофер Фогл, деб таништирган шахсни “иложи борича тезроқ” Россияни тарк этиши зарурлигини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, совуқ уруш даврига хос бундай провокацион ҳаракатлар Москва ва Вашингтон ўртасидаги ишончга путур етказади.

Сешанба куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ходими Россия хавфсизлик хизматлари ходимларидан бирини АҚШ фойдасига ишлаш учун ёллашга уринганликда гумон қилиниб, қисқа муддатга ҳибсга олинган эди.

Хавфсизлик хизмати баёнотида айтилишича, қўлга олинган шахс АҚШ элчихонаси сиёсий бўлимининг учинчи котиби, деган “ёпирмоқ” остида ишлаган.

АҚШ давлат департаменти АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходими қисқа муддатга ҳибсга олиниб, қўйиб юборилганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG