Линклар

Россия президенти Владимир Путин Суриядаги вазиятни “оғирлашишига” олиб келувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

Президент бу ҳақда сешанба куни Сочида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан ўтказган учрашуви чоғида айтди.

Путиннинг бу баёноти Сурияга нисбатан ҳарбий интервенция бошламаслик ва Башар Ассад режимига қарши курашаётган исёнчиларни қуроллантирмасликка чақирув ўлароқ баҳоланмоқда.

Эстатамиз, ўтган ҳафта Исроил Суриядаги ҳарбий нишонларни ҳаводан ўққа тутган эди.

Россиянинг эса кўп йиллик иттифоқчиси Сурия ҳукуматига S-300 зенит-ракета комплексларини етказиб беришга доир режалари бор.

Нетаняҳунинг Россияга сафари Сурия бўхронини Москва билан муҳокама қилиш йўлида амалга оширилаётган дипломатик уринишлар фонида кечмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун шу ҳафтада Суриядаги вазиятни муҳокама этиш учун Россияга келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG