Линклар

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол жамоаси сешанба куни Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финали дастлабки учрашувини ўтказди.

Таиландда ўтган ўйинда мураббий Миржалол Қосимов шогирдлари маҳаллий “Бурирам Юнайтед” жамоасига 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувдаги голларга “Бурирам Юнайтед”дан Анавин Жужин ва Эккачай Сумрей, “Бунёдкор”дан эса Игор Таранлар муаллифлик қилишди.

“Қалдирғочлар”нинг “Бурирам Юнайтед” жамоасига қарши жавоб ўйини 21 май куни Тошкентда бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG