Линклар

ФИФА: Сан Паоло жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин


Бразилиянинг Сан Паоло шаҳрида янги стадион қурилиши кечикаётгани боис келаси йилда мазкур шаҳар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси - ФИФА бош котиби Жером Валке баён қилди.

Белгиланган режага мувофиқ Сан Паолода қурилаётган "Коринтианс" стадиони шу йил декабр ойида топширилиши керак.

Аммо, қурилиш ишларига бош-қош бўлаётган Бразилиянинг "Коринтианс" жамоаси стадион қурилиши бюрократик тўсиқлар боис келаси йил феврал ойигача давом этиши мумкинлигини билдирган.

2014 йилда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига Бразилия мезбонлик қилади.

Мазкур мамлакат аввал ҳам стадион қурилишлари кечиктирилаётгани боис огоҳлантирилган эди.
XS
SM
MD
LG