Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:16

Кремл: жосуслик амаллари Москва ва Вашингтон муносабатларига путур етказади


Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ дипломатининг Россия хавфсизлик ҳизмати ходимини ўз фойдасига ёллашга урингани каби холатлар Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш уринишларига ҳизмат қилмайди, деб айтди.

Сешанба куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ходими Россия хавфсизлик хизматлари ходимларидан бирини АҚШ фойдасига ишлаш учун ёллашга уринганликда гумон қилиниб, қисқа муддатга ҳибсга олинган эди.

Россия расмийлари ўзини Райан Кристофер Фогл, деб таништирган шахсни “иложи борича тезроқ” мамлакатни тарк этиши зарурлигини айтмоқда.

Москванинг иддаосича, Фогл АҚШ элчихонасининг учинчи котиби ниқоби остида жосуслик қилиб келган.

АҚШ давлат департаменти АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходими қисқа муддатга ҳибсга олиниб, қўйиб юборилганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG