Линклар

Ню-Йоркда 5 ойлик чақалоқни урган ўзбек энагаси устидан ҳукм кутилмоқда


Маъмура Носированинг АҚШ полицияси томонидан ëйинланган суратидан унинг руҳий тушкунликка учраганини кўриш қийин эмас.

Маъмура Носированинг АҚШ полицияси томонидан ëйинланган суратидан унинг руҳий тушкунликка учраганини кўриш қийин эмас.

Staten Island туман прокуратурасининг маълум қилишича¸ ню-йорклик оиланинг икки кичик боласига энагаликка ëлланган 52 яшар Маъмура Носирова 14 июн кунги маҳкама жараëнида 10 ойлик қамоқ жазоси ва АҚШдан депортация қилинишга ҳукм этилиши мумкин.

Бундан беш ой аввал Youtube порталида пайдо бўлган ўзбек энагасининг ҳимоясиз гўдакни сутини ичмагани учун бир эмас¸ бир неча бор юзига ургани тасвири Америка жамоатчилигини анча жунбушга солган эди.

Оила эгаларининг энага ишини зимдан кузатиш мақсадида қўйган махфий камераси воситасида ëзиб олинган тасвирдаги воқеа¸ АҚШ прокурорлари томонидан бола ҳаëтига таҳдид деб топилди ва ўзбекистонлик муҳожир аëлга нисбатан жиноий иш очилишига асос бўлди.



2013 йилнинг 28 январида ëзилган бу видеотасвирда беш ойлик чақалоқ Сабрина Мардахаев оиланинг Woodlawn Avenueдаги уйида¸ орқасида ўзидан сал каттароқ бошқа бола ҳам бутилкадан сут ичаëтган ҳолатда акс этади.

Тасвирда орқа тарафи билан кўринган бухоролик энага бутилкадаги сутни ичишни истамаган Сабринани уч марта шапатилаб¸ йиғлаб турган чақалоқни кийимидан тортиб силтайди.

Сўнгра жаҳл билан болани ўриндиқдан кўтариб олган энага¸ у билан камера кўзидан панадаги хонага ғойиб бўлади.

Энага фаолиятини ўз ишхонасидан кузатиб турган она бу саҳнани кўрибоқ¸ уйга югурган ва полиция чақириб¸ Маъмура Носирова тақдирини ҳуқуқ идоралари ихтиëрига топширган.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра¸ Носирова ўзини ҳибсга олиб¸ қўлига кишан тақмоқчи бўлган полициячиларга қаршилик кўрсатиб¸ улар билан ëқалашган ва унга қўйилаëтган яна бир расмий айблов¸ ҳуқуқ ходимларига қаршилик кўрсатганликдан иборат.

Жамоатчиликни энагаларнинг хатарли хулқ-атворидан ҳимоя қилиш мақсадида Сабринанинг ота-онаси бу тасвирни Youtube порталига қўйишга қарор қилган.

Staten Island туман прокуратурасининг билдиришича¸ Маъмура Носированинг ҳимоясиз гўдакка нисбатан зулм қилгани фақат бу тасвирдаги воқеа билан тугамайди ва терговчилар ихтиëридаги бошқа видеотасвирларда¸ унинг бундан-да ноинсоний ва шавқатсиз ҳатти-ҳаракатлари акс этган.

Бу воқеа айни кунларда маҳаллий матбуот кузатувида қолаëтган шов-шувли ишлардан бирига айланиб улгурди ва қўрқинчли энагалар ҳақидаги турли сериаллардан таъсирчан бўлиб қолган АҚШ жамоатчилиги ҳимоясиз гўдакка нисбатан бу шавқатсизликнинг тегишли жазо олишини кутмоқда.

Айни пайтда¸ Маъмура Носирова иши АҚШга ишлаб¸ пул топиш мақсадида борган ўн минглаб ўзбекистонликлар учун яна бир нохуш воқеа.

АҚШга студент визаси билан бориб¸ президент Обамани ўлдиришга қасд қилганликда айбланиб 15 йилга қамалган Улуғбек Қодиров¸ террор гуруҳларини қўллаганлик айби билан қамоққа олинган сиëсий қочқин¸ “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах бўйича собиқ раҳбари Жамшид Мухторов иши Америкадаги ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаëтига жамоатчилик эътиборини қаратган воқеалардир.

Бу иккала ўзбекистонлик ишининг ҳуқуқ тизимлари ва матбуот диққатига тушиши ортидан¸ Озодлик суҳбатлашган айрим ўзбекистонликлар¸ АҚШ визасини олиш янада қийинлашгани¸ қолаверса¸ Америкада яшаб ишлаëтганлар устидан назоратнинг кучайгани ҳақида гапирадилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG