Линклар

logo-print
Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Мамажонов 9 май куни дунёга машхур промоутер Дон Кинг билан ҳамкорлик ҳақида уч йиллик шартнома имзолади.

Баҳодир Мамажонов Озодлик билан суҳбатда "Муҳаммад Али, Майк Тайсон каби афсонавий боксчиларга промоутер бўлган Дон Кинг билан ҳамкорлик профессионал бокснинг бошқа йўналишлани бўйича жаҳон чемпиони камарини қўлга киритиш имкониятини яратади" деди.

Айни пайтда, ўзбекистонлик профессионал боксчи ўз мураббийси ва менежери Кен Ричардсон билан машғулотларни давом эттираверажагини таъкидлаб ўтди.

25 яшар Баҳодир Мамажонов (14-1-0, 10 KO) жорий йил 12 апрел куни АҚШнинг Невада Штатида уюштирилган профессионал бокс кечасида 61 килограммгача бўлган вазнда 24 ёшли кубалик Анжело Сантанани (14-1-0, 11 KO) техник нокаут билан мағлубиятга учратиб Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони камарига сазовор бўлган эди.

Баҳодир Мамажонов ғолиб, деб эълон қилинган заҳоти Сантананинг промоутери бўлган Дон Кинг ўзбекистонлик боксчигага промоутерлик ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилган.

XS
SM
MD
LG