Линклар

logo-print

Ўзбек халқ эртакларида эри узоқ сафарга кетган бир аëл ҳамирдан эркак киши ясаб унга дардини айтиб ўтиргани ҳикоя қилинади.

Бугун Ўзбекистон эркаклари йиллар мобайнида уйидан олисда бўлган пайтда аëллар қай тарзда ўзини овутмоқда.

Ўзбеклар кўп яшайдиган Россиянинг Санкт -Петрбург шаҳрида “Порномания” деган дўкон бор. Бу дўкон сотувчиси Озодлик билан суҳбатда бир неча ўзбек аëли Ўзбекистондаги дугоналарига фаллоимитатор сотиб олгани ҳақида гапирди.

Пировардида бу аëллар бу “олат”ларни почта йўли билан Ўзбекистонга жўнатишган. Сотувчининг айтишича почта жўнатмаси изсиз йўқолган.

Биз бу воқеа изидан бориб Тошкентдаги “Главпочтамт” идорасига қўнғироқ қилдик.

Тошкентдаги “Главпочтамт”га чет элдан келиб тушаëтган секс ўйинчоқлар мусодара қилиниб йўқ қилинмоқда.

Озодликка микрофонсиз суҳбат берган ва исми айтилишини истамаган божгирга кўра¸ Ўзбекистон ҳудудига чет элдан секс ўйинчоқлар¸ массаж вибраторлари олиб кириш тақиқланган.

Айни пайтда божгир Ўзбекистон ҳудудига ташқаридан секс ўйинчоқлари олиб киришга ҳожат йўқлигини айтди:

- Нима қиласиз ташқаридан олиб келиб¸ Тошкентнинг ўзида сотилaяпти¸ дейди суҳбатдош.

Озодлик мухбири сўраб суриштириб мамлакатда сотуви тақиқланган секс овунчоқлар Тошкентнинг Буюк ипак йўли метросига яқин жойдаги радио-электр ускуналар магазинида пештахта остидан сотилаëтганини аниқлади.

Бу магазин номини айтмаслик шарти билан сотувчилардан баъзи маълумотларни олдик.

Магазин ассортиментида эркак в аëллар мастурбацияси учун мўлжалланган вибратор¸ фаллоимитатор ва бошқа мосламалар мавжудлиги айтилди.



Олдиндан буюртма бериб қўйилса “Резина Кукла”, яъни одам бўйи келадиган елимдан бўлган қиз қўғирчоқни ҳам xарид қилиш мумкин¸ дейди исми очиқланмаслигини сўраган суҳбатдош.

Магазин сотувчиларига кўра¸ ассортиментда садо-мазо ўйинлари учун махсус кийим бош¸ кишан ва қамчилар ҳам мавжуд.

Сотувчилар суҳбат давомида бу маҳсулотларнинг ҳаммаси “импортний” экани ва сифати яхшилигини писанда қилишди.

Нархларга тўхталган дўкон хизматчилари ”вибратор нархи 100 доллардан бошланади” деб айтишди.

"Вибраторларни кимлар сотиб олади?" деган саволимизга сотувчиларнинг жавоби мужмал бўлди:

- Олишяпти¸ лекин олган аëлни пешонасига ўзбек деб ëзиб қўймаганку. Балки ўзбекдир¸ балки тожик¸ балки татар. Замонавий аëллар бизнинг клиентлар, дейди сотувчи.

Бу маҳсулотларнинг Ўзбекистон бозорларига қандай кириб келишини ўрганиш жараëнида Озодлик мухбири бир самарқандлик тужжор аëл билан танишди.

Интернетдаги виртуал суҳбат асносида ўзини Нилуфар деб таништирган аëл секс ўйинчоқлар Хитойдан келаëтган товарлар ичига яширилиб олиб келишини билдирди.

Нилуфарнинг айтишича¸ Ўзбекистонда бу бизнес анчайин фойда келтирмоқда.


Бой аëллар дилхушлиги

Аëлларнинг жинсий муаммолари ҳақида суриштирув ўтказган ва исми сир қолишини истаган ўзбекистонлик журналистга кўра¸ чет элга бориб ишлаб келган ўзбек аëлларидан ўзи танийдиган бир нечтаси фаллоимитатордан мунтазам фойдаланади.

Суҳбатдош¸ секс ўйинчоқлар бой аëлларнинг дилхушлигига айланганини ҳам айтади:

- Бухорода бой аëллар бир-бирига ҳазил килиб¸ фаллоимитатор совға килади. Буни кўпроқ прикол учун қилишади¸ дейди журналист Озодлик билан суҳбатда.

Самарқандлик Нилуфар ҳам ўзини бой аëллар қаторига қўшади. Skype орқали ëзма суҳбатда Нилуфар ўзбек жамиятида табу¸ яъни ëпиқ мавзу бўлган секс ўйинчоқлар масаласидаги саволларимизга жавоб берди.

Суҳбатдошимиз ëши 40 нинг тепасида экани ва эридан ажрашганини ëзди:

- Фарзандларим катта. Альфонслардан ҳайиқаман. Шунинг учун вибратор олганман. Дубайдан ва Хитойдан мол олиб келаман. Илк марта чет элга борганимда вибратор қўлланганман. Кейин Тошкентда вибратор сотиб олдим¸ деб ëзди ўзини Нилуфар деб таништирган самарқандлик тужжор аëл Skype орқали мулоқотда.

Суҳбатдош бундан бошқа маълумот бермади. Тошкент поликлиникаларидан бирида ишловчи ўзини Наргиза деб таништирган сексопатолог врач бу мавзуни изоҳламасликни маъқул кўрди:

- Телефонда бирор нарса айта олмайман. Бир нарса аниқ - ҳозир аëлларда эрта климакс кузатилаяпти. Сиз айтган нарсалар оз бўлса ҳам буни бартараф этиши мумкин¸ деган теория ҳам бор¸ деди Наргиза.


Мавзу тарихи

Совет даврида аксар ўзбекистонликлар¸ қолган иттифоқдошлари каби¸ секс ўйинчоқлар харид қилиш имконидан маҳрум бўлишган.

1984 йили Канадага концерт бериш учун бориб келган ўзбек раққосаларидан бирининг сумкаси чегарада текширилганида секс ўйинчоқлар чиққани Ўзбекистон Маданият вазирлиги партия мажлисида муҳокама қилинган эди.

Совет иттифоқи ҳудудида секс ўйинчоқлар сотиладиган илк дўкон 1992 йилда Москвада расман очилган эди.

Марказий Осиëда илк сексшоплар Қозоғистон ва Қирғизистонда очилган. Биргина Бишкек шаҳрида ҳозирда ўнлаб секс шоплар мавжуд.

Бу йил Душанба шаҳрида секс ўйинчоқлар сотилгани аҳолининг муҳофазакор қатлами хавотирини уйғотган эди.

Ашхободлик журналистлар иддаосича¸ Туркманистонда секс ўйинчоқлар сотадиган бирорта ҳам дўкон йўқ.

Ўзбекистон ва Туркманистондан фарқли тарзда Ғарбда секс ўйинчоқлар дўконлари эркин ва очиқ фаолият юритади.

Масалан бир миллион аҳоли яшайдиган Прага шаҳрида ўнлаб секс ўйинчиоқ дўконлари мавжуд.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG