Линклар

logo-print
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, сўнгги 20 йил мобайнида дунё бўйлаб болалар ўлими ҳолларининг кескин камайишига эришилган.

Ташкилот эълон қилган янги ҳисоботда қайд этилишича, 1990-2011 йиллар оралиғида беш ёшгача етмай ўлган болалар сони жаҳонда қарийб икки баравар камайган ва 12 миллиондан 7 миллионга тушган.

Ташкилот 2015 йилга қадар жаҳонда болалар ўлимини учдан иккига қисқартиришни мўлжаллаётган эди.

Аммо ташкилот мутахассислари ҳозирги шароитда бу мақсадга эришиб бўлмаслигини айтишмоқда.

Аввалроқ Британиядаги "Save The Children" - "Болаларни Асранг" халқаро хайрия ташкилоти чиқарган ҳисоботда дунё бўйича ҳар йили 1 миллиондан ошиқ бола туғилиши билан ўлиши таъкидланган эди.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ҳар 1000 боланинг бештаси туғилганидан сал ўтмай оламдан ўтади.
XS
SM
MD
LG