Линклар

logo-print

АҚШда ўзбек пахтаси импортини тақиқлаш талаб қилинмоқда


Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани 70-мактаб ўқувчилари пахта тераяпти.

Қашқадарёнинг Яккабоғ тумани 70-мактаб ўқувчилари пахта тераяпти.

АҚШдаги нуфузли Меҳнат ҳуқуқлари халқаро форуми ташкилоти Қўшма Штатлар Божхона хизматидан Ўзбекистонда етиштирилган пахтани мамлакатга олиб кирилишига тақиқ қўйилишини талаб қилмоқда.

Бу борада 15 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, АҚШда 1930 йилда мажбурий меҳнат воситасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мамлакатга киритмаслик тўғрисида қонун қабул қилинган. Мана шу қонун доирасида АҚШ Божхона хизмати ўзбек пахтасини тақиқлаши керак бўлади.

“Ўн йилликлар давомида диктатор Ислом Каримов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати миллионлаб болалар, ўқитувчилар, хамширалар, шифокорлар, бюджет ва хусусий сектор ишчиларини даҳшатли шароитларда пахта теришга мажбур қилмоқда”, дейилади баёнотда.

Маълумотларга қараганда, 2008 йилдан бери АҚШга Ўзбекистондан 620 тонна пахта маҳсулоти импорт қилинган.
XS
SM
MD
LG