Линклар

Россия Марказий Осиё мамлакатларига 2008-2012 йиллар мобайнида 1 миллиард доллардан кўпроқ миқдорда ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда 15 май куни Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган маълумотда айтилади.

Элчихона минтақа давлатларининг ҳар бирига қанча миқдорда ёрдам кўрсатилгани тўғрисидаги рақамларни ошкор этмаган. Элчихонанинг билдиришича, кўмак БМТнинг халқаро ташкилотлари орқали берилган.

“Бундан ташқари 2010 йилда фавқулодда ёрдам қаторида Ўзбекистонга қирғизистонлик қочқинлар учун 120 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилган”, дейилади баёнотда.
XS
SM
MD
LG