Линклар

БМТ Сурия юзасидан резолюцияни қабул қилди


Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жафарий резолюция қабул қилинишидан олдин Бош ассамблеяда нутқ сўзламоқда. 15 май, 2013 йил.

Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жафарий резолюция қабул қилинишидан олдин Бош ассамблеяда нутқ сўзламоқда. 15 май, 2013 йил.

БМТ Бош ассамблеяси Суриядаги зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш ва ҳокимиятни тинч топширишга чақирилган резолюцияни қабул қилди.

Суриядаги низолашаётган томонларга ҳеч қандай мажбурият юкламайдиган мазкур резолюцияда Башар Асад ҳукумати ҳарбий ҳаракатларни кучайтиргани учун кескин танқид қилинади ҳамда Миллий мухолифат коалициясининг ҳукуматни тинч йўл билан олиш йўналишидаги музокараларга интилаётгани қўллаб-қувватланади.

Араб давлатлари таклиф қилган бу резолюция 107 давлат томонидан қўлланди, 12 давлат резолюцияга қарши чиқди, 59 давлат эса бетараф қолди.

Сурияда икки йилдан бери давом этаётган мухолифат ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 70 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG